аннотация
Ушбу ўқув қўлланмада замонавий архитектура ва шаҳарсозликнинг назарий ва амалий асослари кенг қамровда ёритилган. Асарда архитектуранинг моҳияти, унинг тарихий ривожланиш босқичлари, композицион қонуниятлари ҳамда шаҳарсозликнинг асосий тамойиллари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, замонавий шаҳар муҳитини шакллантиришда барқарор ривожланиш концепцияси, экологик ёндашувлар, «ақлли шаҳар» технологиялари ва рақамли архитектуранинг ўрни алоҳида кўриб чиқилган.






